Боғчада барча шароитлар яратилган бўлиб, алоҳида овқатланиш хонаси, спорт зали ва ёзги футбол майдончаси ҳам ташкил этилган.
Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилади. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва расм, бадиий гимнастика, сузиш, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар машғулот ўтиши кўзда тутилган.
Шунингдек, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, ўйин аттракционлари, жонли бурчак барчаси болажонлар ихтиёрида.
Мухтасар айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун муассасада барча имкониятлар яратилган.