Меҳнат ярмаркасида 102 та корхона, ташкилот ва муассасалари ўзининг 865 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмарка давомида 54 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди, 27 нафарига томорқа хўжалигидан фойдаланиш учун субсидиялар ажратилди, 10 нафар ишсиз хотин-қизга касбга ўқитишга йўлланма берилди.
Шунингдек, 15 нафар ишсиз фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун имтиёзли кредит ажратилди.
Бундан ташқари, Қарши шаҳар 2-секторда яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар хотин-қизга касб-ҳунар ўргатилганлиги ҳақида сертификат ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 3 нафар фуқарога ўзини-ўзи банд қилиши учун зарур асбоб-ускуна тақдим қилинди.