Мактабнинг ташқи пардозлаш ишлари деярли якунланди. Фасад ишлари ва мактабнинг ички пардозлаш ишлари бошланади. Ғишт ва пойдевор ишларининг 80 фоиздан ортиғи ниҳоясига етди. Ҳудуд атрофи ҳам ободонлаштирилмоқда.

Мактаб жорий йил декабр ойида фойдаланишга топширилади. 3 қаватли бинода ўқитувчилар учун меҳмонхона, ўқувчилар учун 168 ўринга мўлжалланган ётоқхона бунёд этилади. Спорт ўйингоҳи ва майдонлари, дам олиш учун кенг ҳовлилар бўлади.

Бош пудратчи “Пудина Қувончбек” МЖЧ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларига 200 дан ортиқ уста, меъмор ва ишчилар жалб қилинган.