Ушбу 16-сонли йўналиш Хонтепа маҳалласи ҳудудидан бошланиб, вилоят болалар шифохонасида тугайди.

Ҳозирги вақтда мазкур йўналишда 10 дона замонавий микроавтобус йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Қатнов масофаси 10 километрдан зиёдни ташкил этувчи ушбу йўналишда йўлкира нархи уч минг сўм этиб белгиланган.

Микроавтобуслар йўналиш давомида “Сфад” супермаркети, Янги бозор, Халқ банки, ҚарДУ, “Дўстлик” супермаркети, Эски бозор, Эшон шаҳид каби муҳим обектлар ёнидан ўтади.

Микроавтобуслар ҳаракатининг оралиқ интервали 5 дақиқани ташкил этмоқда.

Ушбу йўналиш синов тариқасида очилган бўлиб, йўловчи оқими ва ўз-ўзини қоплашидан келиб чиқиб доимий қатновни ташкил қилиш белгиланган.