Унга кўра, вилоятда коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш асосида аҳолининг кенг қатламларини ушбу иллат ва унинг оқибатларидан хабардор қилиш мақсадида ҳуқуқий тарғиботга доир фаолият кенгайтирилади. 

“Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ва жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилади. Вилоятда бюджет харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва харажатлари, давлат харидлари юзасидан маълумотлар очиқ эълон қилиб борилади.  

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари қайта хатловдан ўтказилади, ноқонуний фойдаланишда бўлган ер майдонлари ҳисоби чиқарилади ва бу бўйича туман харитаси шакллантирилади.  Хатлов натижасида аниқланган ноқонуний фойдаланишдаги ер майдонларини давлат захирасига қайтариш чоралари кўрилади.

Давлат харидлари, давлат мулкини хусусийлаштириш, давлат-хусусий шерикчилик ва давлат ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бориш йўналишларида манфаатлар тўқнашуви, қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик ҳолатларини ўрганиш  ҳам асосий вазифалар қаторидан жой олган. 

Шунингдек, давлат хизматларини амалга оширишда коррупциянинг олдини олиш, хизмат сифатини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳам белгилаб олинди.