Аэропортнинг VIP, бизнес ва умумий йўловчилар ўтиш терминаллари ташқи ва ички қисми, рўйхатдан ўтказиш ускуналари, текшириш мосламалари ва барча хизмат хоналари махсус тиббий воситалар ёрдамида ҳар 3 соатда дезинфекция қилинмоқда.
Аэропорт ҳудудига кириш жойлари 2 метрли кўрсаткич орқали масофани сақловчи чизиқлар, зарур ускуналар, тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаб борилаяпти.
Соҳа ходимлари, аэропортга ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати масофавий термометр (панометр) ва тепловизорлар орқали текширилишига жиддий эътибор қаратилган.