Мусобақада республикамиздаги олимпия захиралари коллежларида тарбияланаётган, 2004-2005 ҳамда 2006 йилларда туғилган 140 нафар ўғил болалардан иборат ёш дзюдо усталари иштирок этмоқда.
“Олимпия чўққилари”дан жой олган мазкур чемпионатнинг регламентига мувофиқ, бугун 42, 46, 50, 55 ва 60 кг. вазн тоифаларида ғолиблар номи аниқланса, 19 март куни 66, 73, 81, 90 ҳамда +90 кг. вазн тоифаларида кучлилар сараланади.
Мусобақани ўтказишдан мақсад олимпия захиралари коллежларида спорт захираси ва малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этадиган иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари учун кучли спортчиларни тайёрлаш.
Илҳом РАҲМОНОВ