Қаршидаги “Sulton tex group” пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини бошлаганига беш йил тўлди. Ушбу қувончли сана кластер жамоаси учун қўшалоқ байрамга айланди. 

Гап шундаки,  шодиёна кунда кластернинг янги қуввати фойдаланишга топширилди. Унинг лойиҳавий қиймати 17,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан 13,6 миллион доллар банк кредити, қолган қисми эса кластер ўз маблағи ҳисобидан молиялаштирилди. Натижада замонавий технологик дастгоҳлар билан жиҳозланган корхона иш бошлади. 

Мазкур янги корхона йилига 10400 тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга. У фойдаланишга топширилиши билан яна 350 нафар киши доимий иш билан таъминланди. 

Кластернинг янги корхонаси очилиш маросимида  Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов иштирок этди.