Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад 4 октябрдан фаолиятини бошлаган Президент мактабида яратилган шароитлар билан халқимизни таништириш эди.
Лойиҳа қиймати 78 миллиард 200 миллион сўмни ташкил этган ушбу мажмуада бино ва иншоотлар майдони 6 788 квадарт/метрдан иборат бўлиб, илк маротаба у 11 002 нафар хужжат топширган ўкувчилар ичидан синов имтихонларидан аъло баҳолар билан ўтган 144 нафар ўқувчини ўз бағрига олди.
Мактаб-интернатда ўқувчилар хафтанинг 5 куни давомида ўқийди. Улар бепул овқат ва мактаб формаси билан таъминланади.
Ўқитиш жараёнлари эса, «steam-таълим» усулида табиий фанлар, техник ижодкорлик, санъат, математика дастурлари буйича амалга оширилади.
Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Ўзбек тилида чуқурлаштирилган ҳолда олиб бориладиган она тили ва адабиёти, тарих, математика, кимё, биология, физика ҳамда ахборот технологиялари ва бошқа фанларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Драсларга хорижий мутахассислар жалб этилган бўлиб, уларнинг фаолият олиб боришлари учун барча замонавий шароитлар яратилган.
Битирувчиларга белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаходатнома, аттестат билан бир қаторда халқаро даражадаги тегишли диплом ҳам берилади.
Ўқувчилар 5 маҳал иссиқ овқат ва ётоқхона билан таъминланган.
Булардан ташқари мактабда 10 та фан тўгараклари ва 8 та спорт тўгараклари йўлга қўйилган.
2 қаватли ўқув биносида 17 та синф хоналари, 3 та лабаратория, ўқитувчилар хонаси мавжуд. 3 каватли ётокхонада 168 ўрин ташкил этилган. Бу ерда шунингдек, хориждан келган ўқитувчилар учун ҳам 15 ўринли шинам мехмонхона жойлашган.
Замонавий усулда бунёд этилган футбол стадиони, волейбол, баскетбол майдончалари, гимнастика зали ҳамда сузиш ҳавзаси ўқувчилар ихтиёрида.
Муҳайёбону Қурбонова,
Ўзбекистон журналистлари уюшмаси
Қашқадарё вилоят бўлими мутахассиси.