Айбланувчи К.Г. нинг яшаш уйига келиб, шаҳарнинг Хонобод шоҳ кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирини сотишини ваъда қилган. 2017 йил 13 март куни уй топшириш шартномасини бериб, эвазига 56 млн сўм олган. И.О. 2019 йилнинг 23 март куни яна Қ.Г. нинг яшаш уйига келиб, мазкур кўп қаватли уйнинг 48 м² ертўласини ҳам сотиш тўғрисида шартнома тузиб, 30 млн 814 минг сўм олган.
Бундан ташқари, И.О. 2019 йил 27 июнь куни фуқаро Б.М. га тегишли бўлган «Captiva» русумли автомашинани 25 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулни бир йил давомида тўлашга келишади. Биринчи 6000 АҚШ доллари беришини, кейин ҳар ойда 1600 АҚШ долларидан бериб боришини ваъда қилган. О.И. автомашинани олиб, кўз очиб юмгунча бошқа шахсга сотиб юборган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 3-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.