Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йил 21 март куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига бу ҳақда хабар келиб тушган.
Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.
Чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилганда туғилганига йигирма кун бўлгани, умумий аҳволи қониқарли, танасида тан жароҳати белгилари аниқланмади.
Ҳозирги кунда чақалоқ Китоб туманида жойлашган вилоят болалар уйига жойлаштирилган, соғлом.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.