Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 11 сентябрь кунги ижро варақасига асосан қарздор "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБдан ундирувчи давлат фойдасига 193 345 896 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2019 йил 28 ноябрда келиб тушган.  Шу куннинг ўзида қўзғатиш қарори қарздорга юборилган.

Қарздор берилган ихтиёрий муддатда қарздорлмкни қопламагани сабабли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро харакатларига киришилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамига инкассо қўйилган. 2020 йил 15 июнь куни 193 345 896 сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб давлат фойдасига ўтказилди.