Истеъмолчига кўра, газ идораси томонидан унинг табиий газдан 1 миллион 101 минг 60 сўм қарздорлиги маълум қилиниб, уни тўлаш сўралган. Фуқаронинг хонадонига ўрнатилган АСКУГ газ ҳисоблагич ускуна кўрсаткичи бўйича эса аксинча, яъни 400 минг сўм атрофида ҳақдорлиги бўлган.

– Мурожаатни ўрганиш жараёнида бу масалада туман газ идорасидан расмий жавоб хати олинди. Унда хонадонга янги, замонавий газ ҳисоблагич ўрнатилгани, лекин эски газ ҳисоблагичдан 153 минг 140 сўм қарздорлик қолиб кетгани, 1 миллион 101 минг 60 сўм қарздорлик эса нореал қарздорликлиги ва хатлов асосида ҳисобдан чиқарилиши, хонадондаги янги газ ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича истеъмолчининг 376 минг сўм 580 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги маълум қилинди, – дейди Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси Фарҳоджон Расулжонов.