Лойиҳага асосан, Каманди кўчаси бўйлаб диаметри 325х8 мм бўлган 2735 метр пўлат қувур ўтказилиб, 22 та кузатув қудуғи ўрнатилади. Лойиҳа қиймати 5 523 млн. сўм. 

"Бўстон" маҳалласини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 43 468 метр турли диаметрдаги қувурлар тортилиб, 129 дона кузатув қудуғи ўрнатилади. Лойиҳа қиймати 6 753 млн. сўм. 

Шунингдек, лойиҳага асосан "Қиличбек қўрғонча " маҳалласида ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 41 339 метр турли диаметрдаги қувурлар тортилиб, 119 дона кузатув қудуғи ўрнатилади. Лойиҳа қиймати 6 114 млн. сўм, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.