Албатта, бундай ташаббуслар ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин. Бироқ мазкур ҳудудга олиб борувчи автомобиль йўллари, тоғ сўқмоқлари ҳамда тик қияликлар барча фуқароларнинг хавфсиз ва эркин ҳаракатланиши учун тўлиқ мослаштирилмаганини инобатга олиш лозим. Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирди. Ҳазрати Султон чўққисига чиқишни режалаштираётган фуқаролардан тоғ ҳудудидаги тошлоқ ва мураккаб йўллар, баландлик туфайли ҳаво босимининг ўзгариши ҳамда бошқа табиий омилларни ҳисобга олишлари сўралди. Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, юрак етишмовчилиги, артериал қон босими юқори бўлган шахсларга бундай саёҳат тавсия этилмайди. Шунингдек, тоғли ҳудудга якка ҳолда йўл олмаслик, саёҳатга чиқишдан олдин об-ҳаво шароитини ўрганиш, зарур озиқ-овқат, ичимлик суви, дори-дармон ва алоқа воситалари билан таъминланиш муҳим аҳамиятга эга. Йўналиш давомида иштирокчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашиши ёки йиқилиш натижасида турли даражада тан жароҳати олиши мумкинлигини, шунингдек, тоғли ҳудудларда тиббиёт ва қутқарув хизматларининг воқеа жойига етиб бориши муайян вақт талаб қилишини ҳам инобатга олиш зарур. Агар барча хавф-хатарларни англаган ҳолда мазкур йўналиш бўйлаб саёҳат қилишга қарор қилинса, юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар учун ҳар бир инсон шахсий масъулиятни ўз зиммасига олишига тўғри келиши айтилди. Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув хизматлари кеча-ю кундуз, 24/7 режимида фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга тайёр эканлигини маълум қилинди. Агар тоғ ҳудудида хавфли ёки ноқулай вазиятга дуч келинса, зудлик билан 112 ягона тезкор қутқарув хизматига мурожаат қилиш сўралди.
Қашқадарё ФВБ Ҳазрати Султон чўққисига саёҳат қилишни режалаштираётганларни огоҳлантирди
Сўнгги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг энг баланд нуқталаридан бири ҳисобланган, Шаҳрисабз тумани ҳудудида жойлашган Ҳазрати Султон тоғ чўққисига саёҳат уюштириш бўйича турли таклифлар тарқатилмоқда.
Ерда сўнгги уч ой ичидаги энг кучли магнит бўрони қайд этилди
- 12 октябрдан бошлаб Тошкентнинг Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти беш кунга тўхтатилади
- Андижонда юк машинасининг 7 та автомашина билан тўқнашиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
- Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига ишга юбориш масаласи муҳокама қилинди
- Банклар энди кредит қарзи учун картадаги пулларни ечишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмига тенг маблағни сақлаб қолиши керак
- Таиланд Қироллигига сафар қилишга оид қоидалар маълум қилинди
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди
- Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг янги йиғини учун таркибни эълон қилди
- Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилади