Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Россия давлатида чиқинди йиғиб, онасини боққан шаҳрисабзлик 11 ёшли Исломбекнинг оиласига 20 миллион сўм пул ҳамда Исломбек ва унинг опасига ўқув қуроллари совға қилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди. Унинг айтишича, мазкур воқеа «ҳокимнинг бир куни» лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
Маълум бўлишича, Зоир Мирзаев «ҳокимнинг бир куни» лойиҳаси доирасида 21 август, жума куни Исломбекнинг оиласи билан кўришиб, улар билан суҳбатлашган.
«Исломбекнинг оиласига 20 миллион сўм моддий ёрдамдан ташқари, ошхона мебели, шунингдек, Исломбек ва унинг опаси учун ўқув қуроллари совға қилинди. Қувонарлиси, Зоир Тоировичининг топшириғига кўра, оилага янги қурилаётган уйларнинг бошланғич тўлови тўланиб, уй ҳам бериладиган бўлди», — дейди Аҳрор Содиқов.