Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқиб, бугундан иш фаолиятига тўлиқ қайтди. Таътил таассуротлари билан ўртоқлашдик:
«Таътилимни нафақат даволаниш билан балки, китоб мутолааси, оилавий спектакль томошаси ва кечки пайтда 3-5 км. масофада пиёда юриш ҳамда бошқа фойдали машғулотларга бағишладим, – дейди анча тетик бўлиб қайтган вилоят ҳокими. – Уйқу олди ва сайр давомида МТРКнинг «Аудио китоблар» рукни остида бериб борилаётган ретро асарларни айримларини тингладим. Айниқса, Кайковуснинг «Қобуснома» асари катта таассурот қолдирди.
Алоқа воситалари ишлатмасликка, фақат эрта тонг янгиликлардан хабардор бўлиш учун «kun.uz», «daryo.uz», «qashqadaryo.uz», «davletovuz», «Xushnudbek.uz», «Zafarbek Solijonov», «Асанов формати», «nasafnews.uz», «qashqadaryo24/7″ телеграм каналлари ва туман/шаҳар ҳокимликлари расмий каналларини бирровга кузатиб бордим. Тезкорлик замонида янгиликлардан ортда қолиб бўлмайди», – деган вилоят ҳокими.