Бу ерда сада қайрағоч кўчатларини етиштириш учун пайвандлаш ҳамда зарурий агротехник ишларни амалга ошириш бўйича тажриба алмашилди.

Эндиликда Бухоро чинни гужумини Қашқадарёда ҳам етиштириш мақсадида Бухородаги мавжуд сада қайрағоч дарахт куртакларидан олинди ва вилоят бўйича 50 минг дона пайванд қилиш режалаштирилди, дея хабар беради Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ахборот хизмати.