9 март куни Турк режиссёри Кубилай Эрдиликара томонидан Қашқадарё театрида саҳналаштирилган Н.Гоголнинг "ТЕНТАКНИНГ ЁЗМАЛАРИ" спектакли фестиваль доирасида энг муваффақиятли намойишлардан бири бўлди.
Спектакль томошабинлар ва халқаро жамоатчилик томонидан катта қизиқиш, давомли олқишлар ва катта эътироф билан қарши олинди. Ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.