Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Деҳқонобод туман инспекцияси ходимлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. 

Тадбир давомида Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги "Кон" ўрмон бўлимининг "Сувлисой" массиви ҳудудида табиий ҳолда ўсган 6 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан, 11 туп арчанинг эса ён шохлари кесиб ташланганлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан ўрмон қўриқчиси Р.Ж.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси, 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн 300 минг жарима қўлланилди.

Табиатга етказилган 18 млн 84 минг сўм зарарни ундириш мақсадида ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигига ўтказилди.