Хонадонлар калитлари вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан тантанали равишда топширилди.

Тадбирда таъкидланганидек, давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати ёшларнинг ҳаётида реал ўзгаришлар ясамоқда. Уй-жой билан таъминланган ёшлар бу эътибор ва ғамхўрликни ўз келажагига бўлган ишонч сифатида қабул қилаётганини билдирди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Президент ташаббуслари туфайли кўплаб ёшларнинг орзулари рўёбга чиқаётганини қайд этди. Унинг айтишича, топширилган хонадонлар барча зарур шароитлар ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Маълумот ўрнида, жорий йил давомида “Ёшлар куни” муносабати билан 5 нафар, шунингдек, мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида яна 20 нафар қашқадарёлик ёшга “Президент совғаси” сифатида уй-жойлар топширилган. Бу каби ташаббуслар ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.