Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, ходимнинг жағ қисмидан жарроҳлик амалиёти амалга оширилган. Шу туфайли у воқеани сўзлаб беролмади. Аммо унинг онаси ҳолатни тушунтиришга уринди. Унга кўра, раҳбар топшириқларни сўраган. Ўғли бажарганини айтиб, телефонида кўрсатаётган вақтида бошлиғи жағига урган. 

“Жағ суяги ёрилиб кетган. Бу инсоннинг боласими? Ўғлимнинг аҳволи ҳозир қониқарли. Эрталаб соат 10:00 ларда жағини тикдик. Ҳозир очилмайди, гапиролмайди. Оғзига сув томизиб ўтирибмиз”, — дейди аёл. 

Ёшлар ишлари агентлиги эса мазкур ҳолат юзасидан дарҳол махсус ишчи гуруҳ тузилгани ва ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Агентлик матбуот хизмати ўрганиш ишлари якунланмагунча тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.