Таъкидланишича, ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти ҳудудида 11 та давлат хусусий шерикчилик асосида ва битта хусусий корхона ҳамда бир дона “Экотранс”МЧЖ кластери фаолият олиб боради.

Айни пайтда вилоятдаги 819 та маҳалланинг 704 таси қамраб олиниб, чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати кўрсатиб келинмоқда.

Аммо бугунги кунда айрим ҳудудларда чиқиндиларни олиб чиқиш борасида баъзи муаммолар юзага келмоқда. Биринчи навбатда техникалар соз ва шай ҳолатда туриши учун маблағ талаб этилади. Аҳоли эса ўз вақтида чиқинди пулларини вақтида тўлмаяпти.

"Жорий йил 1 август ҳолати бўйича чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати юзасидан аҳолининг тўланадиган жами қарздорлиги 47, 2 миллиард сўмга етган. Буни туманлар кесимида айтадиган бўлсак, Китоб тумани 8,9 миллиард, Шаҳрисабз тумани 6,8 милииард, Қарши шаҳар 6,1 миллиард сўм қарздорлик рўйхатининг олд қаторларидан ўрин олган", дейди мутасадди.