Бугун, 12 апрель куни соат тахминан 11:40 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар «Ипак йўли» ва «Баҳодир Тарағай» кўчалари чорраҳасида "Каптива" ва "Дамас" русумли автомобиллар тўқнашиб кетиши оқибатида "Каптива"да ёнғин чиққан. Автоуловнинг олд қисми зарар кўрди.

Тўқнашув ва ёнғин сабаб ҳеч ким тан жароҳати олмади.

Маълум бўлишича, ёнғин бўйича хабар соат тахминан 11:47 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар ФВБга келиб тушган, 1 та қутқарув бўлинмаси соат 11:50 ларда воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 11:57 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув жараёни бошланган.