Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро А.Б. яшаш хонадонида 2 дона майнинг аппарати ва бошқа қурилмаларни тармоққа тўғридан тўғри улаши оқибатида 372 млн. сўмлик электр энергиясини ўғрилик йўли билан талон-торож қилган.

Дастлабки тергов давомида фуқаро А.Б.га нисбатан “қамоққа олиш“ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.