Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шавкат Мамадиевнинг маълумот беришича, тиббий кўрик вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази поликлиникасида амалга оширилмоқда.

"Аввало раҳбарларнинг ўзи шахсий наъмуна кўрсатиб, тиббий кўрикдан ўтиши ва соғломлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Бу жараён ҳокимлар билан бошланиб, барча ни қамраб олади. Жорий йилда аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилади",  - дейди Шавкат Мамадиев.