Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматиининг хабар беришича, ҳокимларни Қарши темир йўл вокзалидан кузатиш маросимида Зойир Мирзаев ҳам уларга ўз фикрларини билдирди.
— Тарихда биринчи бор даволаниш учун бормоқдасизлар, — деди Зойир Мирзаев. — Демак, дам олишга бораяпманми ёки даволанишга, деган фикр ҳаммада бўлиши керак. Сизнинг саломатлигингиз жамиятга ҳам, оила аъзоларингизга ҳам керак. Эртадан ўринларингизни вақтинча ёшлар эгаллайди. Президентимиз таъкидлаганларидек, "Халқчил бўлишнинг бирдан бир усули — халқни дарду ташвишларини ичида бўлиш". Ёш раҳбарлардан зора биттагина халқ дардига ечим топа олсак ҳам, бу катта ютуқдир.
Вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари 10 кун давомида "Чинобод Плаза" санаториясида тиббий кўрик натижалари асосида илк бор даволаниб, катта куч билан ўз фаолиятини бошлайдилар.