Деҳқонобод тумани Ғўроти қишлоғида яшовчи, 58 ёшли Хонбиби Эсанова кўп йиллардан буён тизза бўғими гонартрози(емирилиши)дан азият чекиб келган. Йирик шаҳарларда малакали мутахассисларга кўринган. Аммо кейинги йилларда даволанишлар деярли самарасиз бўлган. Кўп ҳаракатларир бесамар кетгани боис, даво топишидан деярли умидини узганди.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология ва ортопедия бўлимида текширувлардан сўнг, унда "тизза бўғимини эндопротезлаш" операцияси муваффақиятли ўтказилди.
Айни пайтда беморнинг аҳволи жуда яхши. Тез орада Хонбиби опа қўлтиқтаёқ ёки ҳассага эмас, ўз оёқларига суянади