Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова, туман ҳокими Акром Арипов, нуронийлар, ёшлар, ижодкорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Айтиш ўринли, Президент қарорида масканлар янги қурилишлар орқали ёки бўш турган биноларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ташкил этилиши қайд этилган. Шу асосда туман ҳокимлиги балансида бўлган фойдаланилмаётган бинода раҳбар ва мутахассис хоналари, кутубхона, йиғилишлар зали ташкил этилиб, туман бўлинмаси ихтиёрига берилди. Бу ерда, шунингдек, Қашқадарёдан биринчи бўлиб Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган Бўрон Рўзиев, Қобил Мўминов фаолияти акс этган бурчак ҳам ташкил этилади.
Қайд этиш лозим, 2021 йилда Қарши шаҳрида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими учун, Шаҳрисабзда эса туман бўлинмаси учун маънавият маскани қуриб фойдаланишга топширилган эди. 2022 йилда Китоб, Нишон, Деҳқонобод ва Яккабоғ туманларида, жорий йилда эса Миришкор, Шаҳрисабз, Кўкдала ва Муборакда маънавият масканлари иш бошлади.