Учрашувда вилоят Савдо-саноат палатаси, Олий таълим, фан ва инновациялар ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг вилоятдаги вакили ва воҳа масъуллари иштирок этди.

Ўтказилган мазмунли давра суҳбати натижасида, вилоятнинг касб-ҳунар таълим тизимининг янгиланиши ва ривожланишида Германия билан ҳамкорлик ўрнатиш, тажриба алмашиш ва ўзаро таълимнинг янада кучайишига имкон яратилиши кутилмоқда. Бу борада томонлар ўз фикрлари билан яқиндан ўртоқлашиб, келгусида қилиниши лозим бўлган лойиҳалар борасида келишиб олинди.