Замонавий электр юритмали аравачалар жойларда ҳамда хонадонларнинг ўзига борган ҳолда топширилмоқда. Бу хайрли иш Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ҳамда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан амалга оширилмоқда.
Навбатдаги аравачалар Шаҳрисабз шаҳар, Чироқчи, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида берилган бўлса, Косон туманида ҳам аравачалар айрим фуқароларнинг уйларигача етказилди.
Бу каби ишлар босқичма-босқич бошқа тумандаги ногиронлиги бор фуқаролар учун ҳам тақдим этилиши айтилмоқда.