Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Т. ва Н.У. ушбу ҳудудларда жойлашган нотурар биноларда ташкил этган яширин цехларда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланган.

Шунингдек, тадбир давомида жами 985 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 3,4 тонна чигит, 4 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.