Таъкидлаш лозим, мазкур қарор ақл гимнастикаси дея таъриф бериладиган шахмат спорти билан шуғулланувчи ҳаваскор ва профессионаллар учун айни муддао бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Шундай мусобақалардан бири Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўтказилди. Шаҳар марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мазкур турнир 12-18 ёшли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган бўлиб, туман (шаҳар)лардан келган жами 300 (шундан 70 нафари қизлар) нафарга яқин шахматчи ёшлар Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги турнирида баҳс олиб боришмоқда.
Мусобақа қоидаларига кўра, ўқувчилар 9 турда швейцарча тизимда дона суришаётир. Турнир бугун яъни 25 март куни якунланади.