Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қашқадарё бўйича етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг статистикаси маълум қилинди. Унга кўра, якунланган йилда вилоятда жами 19 триллион 904 миллион сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган.
Жумладан:
🔹808,6 минг тонна ғалла;
🔹383,4 минг тонна пахта;
🔹714,8 минг тонна сабзавот;
🔹187,9 минг тонна картошка;
🔹315,7 минг тонна полиз маҳсулотлари;
🔹149,5 минг тоннага яқин мева;
🔹2013 тонна пилла;
🔹132,4 минг тонна гўшт;
🔹523,8 минг тонна сут;
🔹270,9 млн дона тухум тайёрлашга эришилган.
Шунингдек, жорий йилда Ғузор туманида илк бор соя етиштирилди, Чироқчи ва Косон туманида эса 12,4 минг тонна тарвуз ҳосили йиғиб олинди. Қовун маҳсулотлари четга экспорт қилинган.