Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 7 ноябр куни соат 09:45ларда 4К-307 Шаҳрисабз-Мираки автомобил йўлининг 1-километрида йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Шаҳрисабз тумани йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Isuzu ҳайдовчиси Н.А. рул бошқарувини йўқотган ва автобус ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилган. Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасида Яккабоғ тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.