Тошкент шаҳридаги маданий ёдгорликлар, зиёратгоҳларни асраш, сақлаш ва тегишли тартибда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Реконструкция жараёнида ҳудуддаги дарахтларга зарар етказмаган ҳолда қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади. Мажмуа рамзий ротонда реконструкция қилинади, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилади. Аҳоли учун эса маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва “Wi-Fi” худудлари барпо этиш режалаштирилган.