Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, республикамизда жами ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 10 699 тани ташкил этган.

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,2 фоизга ошган.

2021 йил январь-август ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 1 759 та корхоналар янги ташкил этилиб, уларнинг 1 741 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.

Ушбу соҳада янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 620 та;

Фарғона вилояти – 195 та;

Самарқанд вилояти – 155 та;

Тошкент вилояти – 115 та.