Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида жами фаолият юритаётган 20 442 та озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 25,2 триллион сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,4 фоизга ошган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида юқори улушга эга ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 15,7 фоиз;
Тошкент вилояти – 12,9 фоиз;
Самарқанд вилояти – 11,2 фоиз.