Мақола муаллифларининг таъкидлашича кўп шакар истеъмол қилиш танадаги липидлар ва оқсилларга зарар етказиши мумкин, бу ажинлар пайдо бўлиши ва терининг эластиклигини йўқотишига олиб келади.

Фаст-фуд, қовурилган ёғли овқатлар, маргарин ва консерваларда транс ёғлари мавжуд бўлиб, улар юрак хасталиги хавфини оширади ва қон томирларига зарар етказади. Бундан ташқари, улар теридаги қон айланишини секинлаштиради.

Қаҳва, колбаса каби қайта ишланган гўшт, туз терининг қаришини келтириб чиқарадиган сувсизланишга олиб келиши мумкин.

Қовурилган картошкани истеъмол қилиш тери ҳужайраларига зарар беради. Бундан ташқари, бу сабзавотда кўп миқдордаги шакар мавжуд.

Аччиқ овқат қон айланиш тизимига таъсир қилади. У қон томирларини кенгайтиради, бу эса ёшга боғлиқ тери ўзгаришига олиб келади.

Бундан ташқари, мақолада кўмирда пиширилган гўштни истеъмол қилиш ҳам кексаликка етакловчи омил бўлиши таъкидланган.