Аммо юртдошларимиздан баъзан “қандай жисмоний машқлар кўпроқ фойдали”, “Қайси машғулотлар билан шуғулланганим маъқул” деган мазмундаги саволларни эшитамиз.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Гавҳар ТУЛАБОЕВА шу ҳақдаги тавсия ва хулосалари билан ўртоқлашди.
— Жисмоний машқлар орқали соғлом бўлишнинг усуллари кўп, — дейди шифокор. — Ҳар бир одам ўз имконият ва интилишидан келиб чиқиб қулай машғулот турларини танлаши керак. Бу жаранда ёш ва саломатлик кўрсаткичлари алоҳида ҳисобга олинади.
Машқлар “оддийдан — мураккабга” тамойили асосида, поғонама-поғона бажарилади. Бунда организмдаги барча тизим ва мушакларнинг мутаносиб иштирок этишини таъминлаш лозим. Шунда бирор тана аъзоси ортиқча зўриқишига йўл қўйилмайди.
Жисмоний машқларни мунтазамлик асосида ва иложи борича очиқ ҳавода бажариш керак. Бадантарбиядан олдин организмни жисмоний чиниқтириш зурур. Бунинг учун турли чиниқтирувчи муолажалар, жисмоний машқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Айниқса, қуёшда, ҳавода ва сувда чиниқишнинг самараси катта.
Бундан ташқари, пиёда юриш ва югуриш — жисмоний фаол ҳаёт кечиришнинг энг фойдали усулларидан бири. Бундай машғулотлар танамизни бақувват, чидамли ва кўркам қилади. Оёқ мушакларини мустаҳкамлайди. Қолаверса, қон айланиш ва иммун тизимини яхшилайди.