Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил 1 август ҳолатига 396 448 та тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият кўрсатмоқда.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

— савдо соҳасида – 150 319 та;

— саноат соҳасида – 63 049 та;

— қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 33 668 та;

— қурилиш соҳасида – 30 080 та;

— яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 28 123 та;

— ташиш ва сақлаш соҳасида – 16 521 та;

— ахборот ва алоқа соҳасида – 9 915 та;

— соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 9 584 та, бошқа соҳаларда эса – 55 189 тани ташкил қилади.