Сўнгги бир йил ичида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилиниб, барча масалалар ҳал қилиб берилган.

Соҳани ривожлантириш мақсадида жорий йилда бюджетдан 21 триллион сўм ажратилган. Бу 2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп.

– Лекин вазир ўринбосарларининг масъул участкаси масалани ҳал қилишда ваколати бўлмаса, фидойи бўлиб, пастга тушиб бевосита маҳаллада ишни ташкил қилмаса, ислоҳотлар аҳолигача етиб бориши қийин. Шу боис, бугундан бошлаб барча вазир ўринбосарлари ўз йўналишлари бўйича, ислоҳотлар натижадорлигига масъулиятни тўлиқ олган ҳолда, шахсан жавоб беради, – деди давлатимиз раҳбари.

Таъкидланишича, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли тиббиёт соҳасидаги ишларнинг бугунги аҳволидан норози.