Давлат органлари ва ташкилотларнинг маъмурий бинолари ва инфратузилма объектларида қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш давлат сиёсатининг ҳозирги босқичдаги долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади.
Корхона ва ташкилотларнинг маъмурий бинолари ва инфратузилма объектларига қуёш фотоэлектрик станциялари ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш бўйича «Ўзэнергоинспекция» Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими томонидан 574 та кўрсатмалар берилди.
Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида ҳудудий бўлим томонидан жами 42 та корхоналарнинг электр энергияни тежаш бўйича ташкилий техник тадбирлари келишилди. Ушбу чора-тадбирларнинг жами сони 95 та бўлиб, 3174,9774 минг кВт/соатни ташкил қилди. Шундан 1-ярим йилликда 23 та корхона томонидан 32 тадбирлар бажарилиб 452,562минг кВт/соат электр энергияси тежалди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида жойлашган «Shimbay-Metan» МЧЖ томонидан ташқи ёритиш LED лампалари учун қуввати 400 Вт бўлган қуёш нури орқали ишлайдиган фото электрик қурилмаси ўрнатилди, деб хабар беради «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати.
Юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, шубҳасиз, электр энергетика соҳаси тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилади.