Хабарда қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида таянч докторантура институти ташкил этилди.

Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида докторантурага ҳужжатлар 2023 йил 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган муддатда қабул қилинади.

2023 йил 6 ноябрдан дастлаб суҳбат асосида, кейин мутахассислик соҳасидан (физика) ва  чет тили (инглиз тили)дан имтиҳон ўтказилади. Чет тилидан  IELTS (5.5 минимал) ёки миллий сертификат (В2 даража) бўлса, 100 балл қўшиб берилади.

Таъкидлаш керакки, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида 2024 йилдан бошлаб 05.05.06-“Қайта тикланувчи энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчи ҳамда мустақил изланувчилик асосида ҳам илмий даражага эга кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.