Тумандаги “Зебунисо” маҳалласида ташкил этилган “Оналар боғи”нинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамова, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи З.Мирғозиева ҳамда қўмита масъул ходимлари иштирок этишди. Очилиш маросими тафсилотлари ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ёзди.

Юртимизда яшил ҳудудларни ташкил этиш, маҳалла, кўча ва ҳиёбонларни кўкаламзорлаштириш бўйича хайрли ишлар давом этмоқда. Республика ва вилоятдаги тизим раҳбарларига Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов ҳамроҳлик қилиб, мазкур боғга биргаликда дастлабки дарахт кўчатларини ўтказишди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида ўтказилган “Оналар яшил макон учун” акцияси давомида мазкур боғга тумандаги фаол хотин-қизлар ҳам кўплаб мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул ва райҳон кўчатлари экишди.