Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан сўровномалар юборилган ва “Тошкент вилояти Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармасининг асосий ҳисоб рақамларига (иш хаққидан ташқари) банд солинган хамда инкассо топширикномаси хизмат кўрсатувчи банкга ижро қилишлик учун юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Тошкент вилояти Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармасидан 289 нафар ишчи ходимларга яъни, 220 000 000 млн, сўм ойлик иш хаққи пуллари ундириб берилиши таъминланди.