Клиниканинг очилиши сентябрга мўлжалланган.
Бугун COVID-19нинг касалликларнинг ҳар хил тури билан шикастланганларга ҳар хил таъсир этаётгани маълум бўлиб қолди. Хоҳ ҳомиладор аёллар бўлсин, хоҳ сурункали касаллиги бор кишилар, кексалар, қайсилардаки иммунитет бир мунча заифлашган. Миллий палата COVID-19 билан касалланган беморларга ёрдам кўрсатиш учун зарур ҳолатда ўз вақтида тор мутахассисларни жалб этиш мақсадида янги шифохона шифокорлари билан доимий алоқада бўлиб туради.
Ҳозирги вақтда Миллий палата томонидан ўзимизнинг ва чет эллик тажрибали шифокорларни, экспертларни жалб этиш механизми ишлаб чиқариляпти. Бунда хусусий секторнинг жалб этилишига қарамай, беморларнинг асосий контингентига бепул ёрдам кўрсатилади.
Беморларни даволаш жараёнида телемедицина орқали ўз вақтида COVID-19га қарши курашда етарли тажриба тўплаган мутахассислар маслаҳатларини ташкиллаштириш ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, Миллий палата томонидан катта партия индивидуал ҳимоя воситалари ҳам тайёрланяпти. Ушбу воситалар шифокорлар ва тиббиёт соҳасининг бошқа ходимларига топширилади.
Бугунги кунда Миллий гвардия ва Қибрай тумани ҳокимияти кўмагида клиника биносининг COVID-19 билан касалланган беморларни қабул қилиш учун ажратилган бўлимида таъмирлаш ишлари тугатиляпти. Клиника беморларни текшириш ва уларни даволаш формаларини белгилаш, COVID-19нинг оғир тури билан касалланган беморларни стационар даволаниш учун жойлаштириш имконига эга. Бу ерда барча зарур замонавий ускуналар билан жиҳозланган реанимация бўлими назарда тутилган бўлиб, у ерга тажрибали мутахассислар жалб этилади, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.