Ўзбекистон чемпиони ва терма жамоа аъзоси бўлган Р.Сафарбоев Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий Илҳом Тўйчиев қўл остида шуғулланиб келади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, ҳозир 9-синфда таълим олаётган чемпион 11-синфни якунлаб, мамлакатимиздаги исталган (тиббиёт, ҳарбий, ИИ академияси ва хорижий ОТМлардан ташқари) олий таълим муассасасида давлат гранти асосида ўқиш ҳуқуқига эга бўлди.