Улар «Тавҳид ва жиҳод катабаси» террорчилик ташкилотининг Истанбул бўлинмасига аъзоликда гумонланмоқда.
Қўшни давлат МХДҚ берган маълумотга кўра, М.З. ҳамда М.Ф. Қирғизистонга ноқонуний йўллар орқали кириб келган ва сохта ҳужжатлар тайёрлатиб, мамлакатдан чиқиб кетишни режалаштирган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.З. вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.