Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ижро ҳужжати бўйича қарздор А.Н. қарздорликни бартараф этиш бўйича бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлса-да, қарзни тўлаш чорасини кўрмаган. 

Аксинча, қарз ундириш қаратилиши мумкин бўлган "Nexia 3" автомашинасини ҳам яшириб қўяди.

Бюронинг қидирув шуъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида автоулов яшириб қўйилган хонадондан топилиб, жарима майдонига олиб кирилди.